2018-07-12 14:57:38

ЖАҲОН БАНКИ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗБЕКИСТОНГА КЕЛДИ

2018 йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳрига Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияси келди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Жаҳон банки делегацияси ташриф дастуридан Ўзбекистон Ҳукумати, Олий Мажлис Сенатида учрашув ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Шунингдек, делегация Ўзбекистон-Швейцария бизнес-форумида иштирок этади.

“Туркистон-пресс”