2018-07-12 15:15:34

МДҲ ДАВЛАТЛАРИ ВАЛЮТАЛАРИДА ҲИСОБ РАҚАМЛАРИ ОЧИШ МУМКИН БЎЛАДИ

Ўзбекистон банкларида яқин вақт ичида МДҲ мамлакатлари миллий валюталарида ҳисоб рақамлари очиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Молия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг МДҲ мамлакатлари томонидан тузилган Давлатлараро банки делегацияси вакиллари билан учрашувида бу ҳақда маълум қилинди.

“Хусусан, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки қадам сифатида МДҲ мамлакатлари миллий валюталарида ўзаро корреспондентлик рақамларини очиш имконияти муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Тўловларни амалга оширишда Давлатлараро банк тўловчининг мамлакати миллий валютаси олувчининг мамлакати миллий валютасига конверсия қилинишини таъминлайди.