2018-07-12 15:48:06

«ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ» ВА «ҚОЗОҚТЕЛЕКОМ» ҲАМКОРЛИКНИ ЙЎЛГА ҚЎЙМОҚДА

9 июль куни пойтахтимиз Тошкентга «Қозоқтелеком» АЖ бошқаруви раиси Қуванишбек Есекеев бошчилигидаги делегация келди. Бу ҳақда «Ўзбектелеком» АК матбуот хизмати маълум қилди.

Меҳмонлар Фарҳод Розиев раҳбарлигидаги «Ўзбектелеком» АК раҳбарияти билан музокаралар олиб борди. Томонлар инфокоммуникация бозоридаги икки асосий ўйинчини умумий мувофиқлаштириш мақсадида инфратузилмани ривожлантириш бўйича режалари билан алмашди.

«Ўзбектелеком» Марказий Осиё, Европа ва Хитой ўртасида халқаро транзитни ривожлантириш учун «Қозоқтелеком»ни стратегик ҳамкор сифатида кўрмоқда.

Учрашув доирасида томонлар SmartCity лойиҳаларини амалга ошириш, IOT (буюмлар интернети) базаси асосида маҳсулотларни биргаликда ривожлантириш каби янги бизнес соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди.

Фото: «Ўзбектелеком» АК матбуот хизмати