2018-07-13 15:23:24

ҲАРБИЙ ЛИЦЕЙЛАРГА КИРИШ ИМТИҲОНИ ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Самарқанд академик лицейи ва ҳарбий қурилиш йўналишидаги академик лицейга кириш имтиҳонлари ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Тест синовлари Самарқанд давлат университети академик лицейи спорт зали ҳамда Самарқанд спорт ўйинлари турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар спорт мактабида олинди.

“Туркистон-пресс”