2018-07-13 16:35:56

СОФИЯДА ЎЗБЕКИСТОН-БОЛГАРИЯ САВДО УЙИ ОЧИЛДИ

2018 йилнинг 12 июль куни Софияда Ўзбекистон-Болгария савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар қилди ташқи савдо вазирлиги Матбуот хизмати. Маросим Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари Нодир Отажонов бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Болгарияга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

«Ўзтрейд» ташқи савдо компанияси ва Болгариянинг MBI Engineering компанияси ҳаммуассислигида очилган савдо уйининг очилишидан мақсад Ўзбекистон маҳсулотларининг Болгарияга етказилиши ҳажмини оширишдан иборат.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг савдо ва инвестицион салоҳияти билан танишди. Ўтказилган учрашувлар якунлари бўйича ўзбек маҳсулотларининг етказиб берилиши бўйича шартномалар имзоланди.

Бир кун олдин эса Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов Болгария Бош вазирининг иқтисодий ва демографик сиёсат бўйича ўринбосари Валери Сименов билан учрашди. Улар транспорт-логистика, инвестиция ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Ташрифдан кўзланган мақсад Иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Болгария ҳукуматлараро комиссиясининг бешинчи йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришдан иборат.

Фото: Ташқи савдо вазирлиги