2018-07-13 17:47:08

ОФК ПРЕЗИДЕНТИ CAFA U-16 CHAMPIONSHIPНИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ТАШКИЛ ЭТГАНИ УЧУН УМИД АҲМАДЖОНОВНИ ТАБРИКЛАДИ

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброхим Ал Халифа CAFA президенти, Ўзбекистон МОҚ президенти ва ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновни CAFA U-16 Championship мусобақаси муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан табриклади.

Табрикномада шундай дейилади:

Ҳурматли Умид Аҳмаджонов!

Сизга ҳамда Марказий Осиё Футбол Ассоциациясига 5-9 июль кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида CAFA U-16 Championship мусобақасини муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан ўзимнинг самимий табрикларим ва энг яхши тилакларимни йўллайман.

Аминманки, Марказий Осиё футбол конфедерацияси Сизнинг раҳбарлигингиз остида минтақангизда футбол ривожи учун сезиларли ҳисса қўшишда давом этади.

Сиз билан яқин келажакда учрашишни интиқлик билан кутиб қоламан.

 Ўзимнинг илиқ тилакларим ила Шайх Салмон бин Иброхим Ал Халифа”.

ЎФА расмий сайтининг хабарига кўра, ОФК бош котиби Дато’ Виндсор Жон ҳам CAFA U-16 Championship мусобақаси муваффақиятли ташкил этилгани муносабати билан ўз табригини йўллаган.

“Туркистон-пресс”