2018-07-17 16:21:08

СЕРГЕЛИДА ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯГА МУҲТОЖЛАР УЧУН 60 ТА УЙ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев душанба куни Сергели туманининг «Чоштепа» маҳалласида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун 60 та етти қаватли уй қурилишини бошлаб берди.Бу ҳақда “Газета.uz” хабар берди.

Маросимда Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худойберганов ва Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов иштирок этди.

30 гектар майдонда 4000 квартирага эга 60 та уй қурилади. Бунда мулкка эгалик ҳуқуқи давлатга тегишли бўлади. Ўз навбатида, шаҳар маъмурияти кекса, ногиронлиги бор ва Меҳрибонлик уйларидан чиққан шахсларни турар жой билан таъминлайди.

Янги мавзеда спорт иншоотлари, болалар майдончалари, болалар боғчаси ва мактаб, тиббиёт муассасаси, савдо нуқталари ва бошқа объектлар қурилиши ҳам режалаштирилган.

«25 йил ичида илк бор бундай бўлмоқда. Биз мустақил бўлдик, бироқ биз кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга етарлича эътибор қарата олмадик. Бироқ ҳозир ҳаммаси ўзгармоқда. Аввал буни беш йилда қилган бўлсак, энди беш ойда бажараяпмиз», — деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

Фото: “Газета.uz