2018-07-17 17:01:17

ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ САМАРҚАНДДАГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИРЛАНАЁТГАН ЁШЛАР МАРКАЗИНИ КЎРИШДАН БОШЛАДИ

Самарқанд вилоят ҳокими Ёшлар марказида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан яқиндан танишди ва зарур тавсияларни берди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар берди.

Жумладан, марказ ёшларнинг эмин-эркин кириб-чиқишлари учун қулай бўлиши, бу ерда ёшлар ўзларини эркин ҳис қилиши учун барча шарт-шароит яратилиши лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг вилоят ҳокими Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Ипак йўли” туризм халқаро университетида ташкил этилган қабул жараёни билан танишди ва ушбу муассасада яқин келажакда халқаро даражада таълим бериш учун қайси жиҳатларга аҳамият қаратиш лозимлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Эркинжон Турдимов Самарқанд давлат университети педагогика факультетида олиб борилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлари ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят бўлимининг янги биносини қуриш учун мўлжалланган ҳудуд билан ҳам танишди.

Актамжон  БЕРДОНОВ,

“Туркистон-пресс”