2018-07-20 12:44:08

ХУСУСИЙ КОРХОНА РАҲБАРИ БЕКТЕМИР ТУМАНИГА ҲОКИМ БЎЛДИ

2018 йилнинг 19 июль куни Мамаджанов Шоҳрух Бахтиёрович Тошкентнинг Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматихабар берди.

Бунга қадар у Юнусобод туманидаги «SURE STEP» хусусий корхонаси бош директори лавозимида ишлаган.

Мамаджанов Шоҳрух Бахтиёрович 1984 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

2010-2014 йилларда «RAV EKSPRESS» маъсулияти чекланган жамияти ҳуқуқшунос-маслаҳатчи лавозимида фаолият олиб борган.