2018-07-20 13:07:34

АКАДЕМИК АБДУРАҲМОНОВНИНГ ИККИТА МОНОГРАФИЯСИ ЕВРОПАДА ЧОП ЭТИЛДИ

Яқинда академик Иброҳим Абдураҳмоновнинг “Genotyping” (“Генотиплаш”) ҳамда “Bioinformatics in the Era of Post Genomics and Big Data” (“Постгеномика ва йирик маълумотлар даврида биоинформатика”) китоблари Буюк Британиянинг машҳур “IntechOpen” нашриётида чоп этилди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар берди.

Бу Ўзбекистон Фанлар академиясига янги сайланган академикларнинг “Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар асосида амалга оширилди.

“Генотиплаш” организмдаги генотиплаш жараёнининг асослари, шунингдек, янги турдаги, арзон нархлардаги генотиплаш воситалари, генотип маълумотлар ва дастурлари билан таништирса, “Постгеномика ва йирик маълумотлар даврида биоинформатика” китоби эса биоинформатика фанининг сўнгги ютуқлари ҳақида маълумот беради.

Ушбу монографияларнинг Европада нашр этилиши ўзбек илм-фанининг жаҳонда ўз ўрнига эга бўлиб бораётганини тасдиқлайди.