2018-07-20 13:48:30

НАБИРАНИНГ КУМУШ МЕДАЛИ

Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда.

Мусобақада аёллар курашида ҳамюртларимиз яна бир медални қўлга киритди. Чемпионатда -59кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Набира Есенбаева дастлаб ҳиндистонлик Сангита Сангитани (2:1), хитойлик Жуанжуан Шини (10:7) мағлуб этиб, финалга йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда эса у япониялик Юзуру Куманога қарши баҳс юритди ва 4:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Шу тариқа, Набира ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг кумуш медалига эга бўлди.

“Туркистон-пресс”