2018-07-20 14:22:27

МТВ ХОДИМЛАРИ ҲАМ ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ ПРОПИСКА ҚИЛИНИШИ МУМКИН

Ўзбекистондаги Мактабгача таълим вазирлигида ишловчи ходимлар ҳам Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкинлиги белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Ҳукуматнинг 2018 йил 18 июлдаги қарори билан Мактабгача таълим вазирлиги раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача мазкур рўйхатда 66 та ташкилот мавжуд эди.