2018-07-20 16:52:02

“ХХI АСР АЁЛИ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ АНДИЖОН ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

19 июль куни Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган “Донолик ва ташаббускорлик сиёсий етакчилик мезони” шиори остидаги “ХХI аср аёли” Республика кўрик-танловининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Андижон вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида ўтказилган мазкур танловда ЎзМТДП вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаоллари, партиядан сайланган депутатлар, “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Танловнинг шаҳар ва туман босқичларида фахрли биринчи ўринни эгаллаган 11 нафар иштирокчи “Партия менинг тақдиримда”, “Партия фаолиятида ташаббусларим” ва “Партия дастури ва қонунчиликка таклифлар” каби шартлар бўйича ғолиблик учун ўзаро беллашдилар.

Уларнинг чиқишларини 5 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзолари адолатли баҳолаб бордилар.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган танлов якунларига кўра, Улуғнор тумани шарафини ҳимоя қилган С. Турдиева биринчиликни қўлга киритиб, танловнинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.

 “Туркистон-пресс”