2018-07-20 19:26:51

ТОШКЕНТДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ВА АҚШ ИШЧИ ГУРУҲИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛАДИ

2018 йилнинг 23 июль куни Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатлари — АҚШ” (“C5+1”) ҳамкорлик форматидаги Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда ТИВ расмий сайти хабар берди.

Мазкур йиғилишда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва АҚШ вакиллари минтақавий хавфсизлик, терроризмга қарши кураш ва тажовузкор экстремизмга қарши туришнинг долзарб масалаларини муҳокама қиладилар.

“Туркистон-пресс”