2018-07-20 19:30:43

ПЎЛАТ БОБОЖОНОВ МДҲГА АЪЗО ДАВЛАТЛАРНИНГ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛАРИ ЙИҒИЛИШИДА ИШТИРОК ЭТДИ

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов бошчилигидаги делегация 2018 йилнинг 20 июль куни Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида ўтказилган МДҲга аъзо давлатларнинг ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.Бу ҳақда вазирлик Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ишчи йиғилишда Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон,  Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон Республикалари, Россия Федерацияси,  МДҲ Ижроия қўмитаси, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудларида уюшган жиноятчилик ва жиноятларнинг бошқа хавфли турлари билан  курашишни мувофиқлаштириш бюроси, Интерпол ва Марказий Осиё минтақавий ахборот ва мувофиқлаштириш маркази (ЦАРИКЦ) вакиллари иштирок этди. Учрашувда илгари тасдиқланган кун тартибига мувофиқ  10 та   масала муҳокама қилинди.

Кенгашда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов йиғилганларга республикада, шунингдек,  ички ишлар органлари тизимларида ўтказилаётган кенг  кўламли ислоҳотлар юзасидан ахборот берди.

Жумладан, вазир 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси томонидан МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши ва ҳукумат раҳбарлари кенгаши томонидан тасдиқланган қарори, давлатлараро турли турдаги жиноятлар билан курашиш дастури ижросини бажарилишини натижалари ҳақида таништирди.

Кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиш натижалари бўйича МДҲ ички ишлар вазирлар кенгашининг тегишли қарорлари имзоланди.

МДҲ Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши  2019 йилда Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтади.

Фото:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси