2018-07-23 14:14:55

ЭРОН ПРЕЗИДЕНТИ АВГУСТДА ЎЗБЕКИСТОНГА РАСМИЙ ТАШРИФ БИЛАН КЕЛАДИ

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний 2018 йил август ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар берди.

“Эрон раҳбари Ўзбекистонга катта иқтисодий делегацияга раҳбарлик қилиб боради”, деб ёзади Mehr News Agency.

Ташриф давомида Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон расмий вакиллари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиши режалаштирилган. Томонлар икки томонлама алоқалар, шунингдек, халқаро ва минтақавий характерга эга масалаларни муҳокама қилади.