2018-07-23 14:17:31

ЭРКИНЖОН ТУРДИМОВ ТАДБИРКОРЛИКНИ НИЯТ ҚИЛГАН ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов 21 июль, жума куни тадбиркорларни қабул қилди.

“Қабул одатдагидан бошқача —“кўрамиз”, “ҳал этамиз”, “ўрганиб чиқамиз” қабилида эмас, балки муаммолар ва саволларга аниқ, лўнда, эгасини топиб жавоб бериш тарзида ўтди”, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги расмий сайти.

Қабулда ўттиздан зиёд масала кўриб чиқилди. Мурожаатлар мавзуси асосан тадбиркорлик қилиш учун ер майдони бериш, коммунал соҳа тармоқларига уланиш, имтиёзли кредитлар ажратиш ҳақида бўлди.

Актамжон БЕРДОНОВ,

“Туркистон-пресс”