2018-07-23 16:20:30

ЖАҲОНГИР ОРТИҚХЎЖАЕВГА СЕРГЕЛИ АВТОМОБИЛЬ БОЗОРИНИНГ ЯНГИ ЖОЙГА КЎЧИРИЛИШИ ЛОЙИҲАСИ КЎРСАТИЛДИ

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевга Сергели автомобиль бозорининг янги жойга кўчирилиши лойиҳаси кўрсатилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

«Мазкур лойиҳанинг асосий сармоядори сифатида «Miratec» компанияси иштирок этмоқда.  Унинг директори Дилшодхон Мансурхоновнинг сўзларига кўра, бу лойиҳа кореялик сармоядорлар билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Бу Жаҳонгир Ортиқхўжаевда қизиқиш уйғотган. Яқин вақтлар ичида инвестор молиявий ҳисоб-китоблар бўйича маълумот бериши лозим», — дея таъкидлади ҳокимлик қошидаги жамоатчилик кенгаши вакили.

Аввалроқ, Тошкентдаги йирик Сергели автомобил бозорининг янги манзилга кўчирилиши ҳақида хабарлар тарқатилганди, аммо унинг айнан қаерга кўчирилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаганди. Мутасаддилар автомобил бозорини айнан Сергели туманида сақлаб қолишга ҳаракат қилишаётгани аниқ бўлди.

«Мен бу бозор туманимиз ҳудудида қолишини истардим. Фақат бунинг учун транспорт ҳаракатига халақит қилмайдиган янги жой топишимиз зарур. Бизда Тошкент ҳалқа йўли атрофида бундай жойлар бор. Бу бозор маҳаллий бюджетни тўлдирувчи яхши манба ҳисобланади. Ундан туман ғазнасига йилига 11 миллиард сўм тушади. Биз бу тушумни йўқотишни истамаймиз», — деган Сергели тумани ҳокими Нозим Ҳусанов.

Фото: «Podrobno.uz»