2018-07-23 16:22:52

“KOREA OPEN” ТУРНИРИДА ҲАМЮРТЛАРИМИЗ МУВАФФАҚИЯТЛИ ИШТИРОК ЭТМОҚДА

Жанубий Кореяда таэквондо WTF бўйича рейтинг мусобақасида  ўзбекистонлик спортчилар ҳам муваффақиятли иштирок этишмоқда.

“Ушбу мусобақага таэквондонинг ITF йўналишидан танлаб олинган спортчилар ҳам жалб этилганди. Ушбу селекция ишлари ўз самарасини берди десак хато бўлмайди. Баҳсларда иштирок этган 5 нафар “ITF”чи WTF йўналишида ҳам муваффақиятга эришишди, деб хабар бермоқда МОҚ Матбуот хизмати.

Совриндорлар рўйхати қуйидагича кўриниш олди:

Олтин:

-43кг: Моҳинабону Аҳадова
-40кг: Саидмуродхўжа Тоҳирхўжаев

Кумуш:

-48кг: Оятуллоҳ Акромов
-35кг: Муҳаммадрашод Акромов

Бронза:

-30кг: Иброҳим Ниғмонов.

“Туркистон-пресс”