2018-07-23 16:36:32

O‘ZLIDEP 25 ЙИГИТ-ҚИЗНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Хўжаобод туман кенгаши “Yoshlar — kelajagimiz” давлат Дастуридан келиб чиқиб, O’zLiDeP Андижон вилоят кенгаши “Ёшлар қаноти” олдидаги устувор вазифаларга қаратилган форум ўтказди.

Форумда партия вилоят, туман кенгаши “Ёшлар қаноти” фаоллари, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, уюшмаган ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан партия фаоллари “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури ҳамда “Yoshlar — kelajagimiz” давлат Дастури доирасида вилоятда кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлашди.

— Партиямиз мазкур Дастурда белгиланган ўта муҳим вазифаларни самарали амалга оширишга қаттиқ бел боғлаган, — дейди O‘zLiDeP Хўжаобод туман Кенгаши аппарат раҳбари Баҳодир Сайдолимов. — Шу боис айни чоғда Дастурда илгари сурилган вазифалардан келиб чиқиб, ёшларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, иш билан таъминлаш, айниқса, уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Бугунги тадбир давомида ҳам тумандаги 25 нафар ишсиз ёшларни “GOLD ASYA” МЧЖга ишга жойлаштирдик.

Форум якунида “Yoshlar —kelajagimiz” давлат Дастурининг амалга оширилишига қаратилган видеоролик намойиш этилди.

“Туркистон-пресс”