2018-07-23 16:38:49

СИРДАРЁДА ЙИРИК САНОАТ ЗОНАСИ ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида Жанубий Кореянинг NCG ENGINIRING компанияси 100 дан зиёд ишлаб чиқариш корхоналарини ўз ичига олган саноат зонаси ва ишчи-ходимлар учун аҳоли пунктини қуришга киришди. 22 июль куни илк корхонага рамзий пойдевор қўйиш маросими бўлиб ўтди, дея  хабар қилди  Сирдарё вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Пойдевор қўйиш маросимида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда NCG ENGINIRING компанияси президенти Жанг Ил Квэон иштирок этди.

Маълумот учун, мазкур ишлаб чиқариш ҳудудида 100 дан ортиқ корхона ташкил этилади. Ва унга 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан тўғри инвестиция йўналтирилади. 2018 — 2023 йилларда тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган саноат ҳудудида 10 мингдан ортиқ ишчи ўрни яратилади. Унда косметика, фармацевтика, чарм-пойабзал, озиқ-овқат саноати каби кўплаб тармоқлар линиялари ишга туширилади. Барча ишлаб чиқариш жараёнлари юқори технологиялар асосида йўлга қўйилади.

Ориф ЖУМАНОВ,

“Туркистон-пресс”