2018-07-25 16:49:33

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

“Самарқанд вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналига таяниб вилоят ҳокимлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Қарорга мувофиқ, жами 62,45 ҳудуд Самарқанд вилоят кичик саноат зоналари таркибига қўшимча равишда киритилди. Шунингдек қарор билан кичик саноат зоналарининг муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини тиклаш ишларининг манзилли рўйхати тасдиқланди. Унга кўра, манзилли рўйхатда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун умумий қиймати 8 621 миллион сўм миқдоридаги маблағ сарфланиши кўзда тутилган.