2018-07-30 17:52:36

ЁШ ТАДБИРКОРЛАР ЎЗ МАРКАЗЛАРИГА ИНТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони асосида Пайариқ туманининг Пайариқ шаҳридаги “Ёшлар маркази”нинг барча хоналари компьютер жамланмаси ва керакли мебеллар билан жиҳозланди. Қувончлиси, бу ерда ёш тадбиркорлар учун “Yosh tadbirkor” маркази ишга туширилди.

Унда тадбиркорлик билан шуғулланиб, юртимиз равнақига ҳисса қўшишни истаган н ёшлар ўз  муаммолари ечимини ҳал этиш имкониятлари бор. Бу марказ эндиликда ёш тадбиркорларга имтиёзли  кредитларни қисқа муддатларда олишга кўмаклашади. Шу орқали туманда қишлоқ хўжалиги, саноат ва бошқа соҳаларда ривожланишга йўл очилади, ёшлар ўртасидаги ишсизлик муаммосига ечим топилади.

Актамжон БЕРДОНОВ.

“Туркистон-пресс”