2018-07-30 18:14:17

“ЎЗДОНМАҲСУЛОТ” АКГА ЯНГИ РАИС ТАЙИНЛАНДИ

Фаррух Жаҳонгирович Пўлатов “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборотканали хабар тарқатди. 

Эслатиб ўтамиз, юқори сифатли ун навлари, ёрма, омихта ем, шунингдек нон-булка, макарон ва қандалотчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва республика аҳолисини улар билан таъминлаш “Ўздонмаҳсулот” АКнинг асосий вазифалари сирасига киради.