2018-07-31 16:00:22

“CAFA U-15 CHAMPIONSHIP” ТУРНИРИДА ЎСМИРЛАРИМИЗ ИККИНЧИ ЎРИННИ ЭГАЛЛАДИ

Футбол бўйича “CAFA U-15 championship” турниридан ўрин олган сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

«Миллий» стадионида ўтказилган ўйинда ўсмирларимиз афғонистонлик рақибларга қарши майдонга чиқиб, 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангни қайд этишди.

Мусобақа якунларига кўра, Эрон терма жамоаси футболчилари биринчи ўринни эгаллашди. Азамат Абдураимов бошчилигидаги ўзбекистонлик ўсмирлар иккинчи поғонадан жой олган бўлсалар, кучли учликка тожикистонлик ёш чарм тўп усталари якун ясаб беришди.

5-тур. 30 июль

Ўзбекистон – Афғонистон 0:0
Тожикистон – Эрон 0:3
Туркманистон – Қирғизистон 0:4

Ўйинлар ниҳоясига етгач, «Миллий» стадионда ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Маросимда ОФК вакили Воҳид Карданий, ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

“Туркистон-пресс”