2018-08-01 15:50:00

БОШ ВАЗИР АБДУЛЛА АРИПОВ “ЎЗЭКСПОМАРКАЗ”ГА ТЕСТ ИМТИҲОНЛАРИНИ КУЗАТИШ УЧУН КЕЛДИ

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Тошкент давлат юридик университетига кириш имтиҳонлари ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов мазкур ҳудудга ташриф буюриб, абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун яратилган шароитлар билан танишди. Тест синовларини шаффоф ва адолатли ўтказиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ота-оналарнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар берди.

Қайд этиш керакки, жорий йилда университетга Давлат хизматлари марказлари орқали абитуриентлардан 7 минг 57 та ҳужжат қабул қилинган. Ёшларнинг 600 нафарига талабалик бахти насиб этади.

Фото: Ҳасан Пайдоев / Халқ сўзи