2018-08-01 15:57:00

GM UZBEKISTAN 1 АВГУСТДАН НАРХЛАРНИ ОШИРМАЙДИ

GM Uzbekistan ишлаб чиқарган автомобиллар нархи жорий йилнинг 1 августдан оширилмайди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ  матбуот хизмати хабар берди.

“GM Uzbekistan автомобиллари нархи ўзгартирилгани йўқ. Халқаро пресс-клубнинг 30 июль куни бўлиб ўтган сессиясида муҳокама қилинган нарх масаласи, ушбу масаланинг ижобий ва салбий жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги вақтда тегишли ташкилотлар ва экспертлар билан ҳамкорликда ҳар томонлама ўрганилмоқда”, — дейилади “Ўзавтосаноат”баёнотида.

“Ўзавтосаноат”АЖ ахборотига кўра, ижтимоий тармоқларда тарқатилган автомобилларнинг янги нархлари ва прайс-листлари ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ нархлар ўртача 14 фоизгача оширилиши ҳақида хабар берилганди.

 “Туркистон-пресс”