2018-08-01 16:04:00

АБДУЛЛО ХУРСАНОВ ОЛМАЛИҚ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ БОШ ДИРЕКТОРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Абдулло Халмуродович Хурсанов “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акцидорлик жамияти бошқарувининг раиси — бош директори этиб тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Хурсанов комбинатнинг эндиликда собиқ раҳбари Александр Фармонов ўрнини эгаллайдиган бўлди.

Маълумот учун, А. Хурсанов бунга қадар “Ўзбекистон металлургия комбинати” акцидорлик жамияти бошқарувининг раиси — бош директори вазифасида фаолият юритаётган эди..

Фото: Халқ сўзи