2018-08-03 15:39:50

ТЕСТ НАТИЖАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази сайтида эълон қилинган маълумотга қараганда, республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг биринчи куни — 1 август натижалари қуйидагича: 

Тест синовлари 23 та олий таълим муассасаларининг 154 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди. 


Тест синовларида 58 985 нафар абитуриент иштирок этди. 

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 223,5. 

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 176,7 ни ташкил қилди. 

Ўртача ўтиш бали: 

давлат гранти – 142,9; 

тўлов-контракт – 123,7 ни ташкил қилди. 

Олий таълим муассасалари бўйича энг юқори ўтиш бали: 

давлат гранти бўйича – 223,5 балл, Тошкент давлат юридик университетининг “Юриспруденция” (рус) таълим йўналишида қайд этилди. 

тўлов-контракт бўйича – 176,7 балл, Тошкент давлат юридик университетининг “Юриспруденция” (ўзбек) таълим йўналишида қайд этилди. 

Тест синовлари натижаларини Давлат тест марказининг расмий веб саҳифасидан олиш мумкин.

Фото: “Xabar.uz