2018-08-03 15:43:45

ЎЗБЕКИСТОН ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРИГА МАСЛАҲАТЧИ ТАЙИНЛАНДИ

2018 йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ТИВ ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида Вазир маслаҳатчиси - Ижро этувчи аппарат раҳбари этиб тайинланган Жаҳонгир Хидайходжаевни таништирди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Ж.Хидайходжаев бунга қадар ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

 

Фото: ТИВ