2018-08-06 13:40:35

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ВЛАДИМИР ПУТИНГА ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 август куни Красноярскда вертолёт қулагани оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.