2018-08-07 16:09:50

“ЁШЛАР — КЕЛАЖАГИМИЗ” ДАСТУРИ АМАЛДА

Мустақил давлатимиз ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган аҳолининг кўпчилик қисмини ёшлар ташкил қилади. Шу мақсадда бугун  ёшлар сиёсатига қаратилаётган эътибор,  уларни муносиб қўллаб-қувватлаш, малакали мутахассис кадрлар тайёрлашда замонавий ёндашувларга асосланиш ўзининг ижобий самараларини бермоқда. Президентимизнинг жорий йил 27 июндаги “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда навқирон авлоднинг ёрқин истиқболи йўлида яна бир улкан қадам бўлди.

 Навоий вилоятида бугунги кунда 288 минг 241 нафар ёшлар мавжуд бўлиб,  ҳозирда  ана шу ёшларни қийнаб келаётган муаммолар, хусусан, бандликни таъминлаш, хусусий бизнесни йўлга қўйиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида ҳар бир  туман ва шаҳарларда махсус 88 та ишчи гуруҳи ва штаблар ташкил этилган. Жойларда уйма-уй юриб ўрганишлар чоғида жами 49 минг 855 нафар ишсиз бўлган ёшлар аниқланган, шунингдек,17 минг 604 нафар ёшлар  кредит олиш истагини билдирган бўлса,вилоят бўйича 33 минг  нафар ёшлар уй-жойга муҳтож эканлигини маълум қилган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи  Навоий вилоят кенгаши раиси Жамшид Хаджаевнинг таъкидлашича, ҳозирда вилоятда   меҳнат билан банд бўлмаган хотин-қизларни,  5 мингта тикув машиналари олиб келиб тарқатиш орқали бандлиги таъминланиши кутилаётган бўлса,таълим олиш,тадбиркорлик учун бино сўраган, тўй-маросимларга имкони бўлмаганлар, касб ўрганиш хоҳишини билдирган  ўғил-қизларнинг ҳам рўйхатлари шакллантирилиб, уларнинг тақдири ва келажаги учун мукаммал “йўл харита”лари тузиб чиқилиб, шу асосда   мунтазам ишлар амалга оширилмоқда.

 Шуҳрат Нормуродов,

“Туркистон-пресс”