2018-08-08 13:07:39

SOMON AIR АВИАКОМПАНИЯСИ БУХОРОГА ИЛК ПАРВОЗНИ АМАЛГА ОШИРДИ

Тожикистоннинг Somon Air авиакомпанияси Душанбедан Бухорога техник-танишув парвозини амалга оширди.

Тожикистоннинг Somon Air миллий авиакомпаниясига тегишли «Боинг — 737 — 300» самолёти «Бухоро» халқаро аэропортига техник-танишув рейсини амалга оширди, дея хабар қилди ЎзА.

Йўловчилар орасида қўшни мамлакат авиакомпанияси директорининг биринчи ўринбосари Суҳроб Жўраев бошчилигидаги компаниянинг бир гуруҳ масъул ходимлари, сайёҳлик фирмалари раҳбарлари, тадбиркорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бор эди.

Somon Air маълумотига кўра, икки шаҳар ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига бир марта душанба кунлари амалга оширилади.

Фото: ЎзА.