2018-08-08 13:16:35

“ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК” ХАЛҚАРО МОЛИЯ КОРПОРАЦИЯСИ БИЛАН КЕЛИШУВ ИМЗОЛАДИ

«Ўзсаноатқурилишбанк» ва Халқаро молия корпорацияси (IFC) ўртасида банкни энг илғор тажриба ва халқаро стандартлар асосида иш юритадиган, молиявий жиҳатдан барқарор ва рақобатбардош муассасага тансформация қилиш бўйича ҳамкорлик келишуви имзоланди. Бу ҳақда банк Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур келишувга асосан «Ўзсаноатқурилишбанк»да хизмат кўрсатишнинг бозор механизмлари янада кенг жорий этилади, замонавий банк инновацион хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини кўпайтириш орқали аҳоли ва тадбиркорлар учун банк хизматларининг оммабоплиги оширилади, айниқса, юртимиз чекка ҳудудларида банк хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятлари яратилади.

Шунингдек, «Ўзсаноатқурилишбанк»да Марказий Осиёда биринчи бўлиб ишлаб чиқариш объектларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш ва энерго-тежамкорлигини оширишга қаратилган «Green banking» тизими асосида молиялаштириш механизмлари ва хизмат турлари жорий этилади.