2018-08-08 13:54:12

ПОЙТАХТ ЙЎЛЛАРИДА “ДИҚҚАТ, РАДАР!” БЕЛГИЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг топшириғига биноан шаҳар йўлларида «Диққат, радар!» белгилари ўрнатилмоқда. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ушбу белгилар остидаги ҳудудларда стационар ёки мобил радарлар ўрнатилган.

Мазкур қурилмалар автоматик равишда реал вақт режимида тезлиги белгиланган меъёрдан юқори бўлган транспорт воситаларини аниқлайди ва унинг рақами, воқеа санаси ва вақти ҳамда манзилини «Ўзбекистон почтаси» АЖ Тошкент шаҳар филиалининг маълумотларни қайта ишлаш марказига юборади. Қоидабузарга бу ҳақда почта орқали маълумот юборилади.

Бу қоидабузар ва ЙПХ ходимининг тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишига имкон қолдирмайди ва коррупциянинг олдини олган ҳолда томонларнинг вазиятга аралашувига чек қўяди.

“Туркистон-пресс”