2018-08-10 14:07:15

ЖАСУР МАТЧАНОВ ХИТОЙ МИЛЛИЙ ОЛИМПИЯ ҚЎМИТАСИДА УЧРАШУВ ЎТКАЗДИ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов хизмат сафари билан Хитойда бўлиб турибди.  9 август куни Ж.Матчанов Хитой Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Кекинг Сонг билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида икки мамлакат Миллий олимпия қўмиталари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини мустахкамлаш, тажриба алмашиш, мутахассислар, жумладан,спорт тиббиёти мутахассилари бўйича ўзаро фикр алмашишди.

Унда анъанавий тиббиётни Ўзбекистонда ҳам ривожлантириш, Хитойдан мутахассисларни жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Унга кўра, Ўзбекистон томони талаб юқори бўлган мутахассислар рўйхатини тақдим этади. Ўз навбатида хитойлик мутахассислар юртимизга ташриф буюриб, бу борада ўзларининг қимматли маслаҳатларини берадилар.

Шунингдек, Хитой Олимпия қўмитасидан Ўзбекистонга спортни ривожлантириш бўйича маслаҳатчи олиб келиш борасида келишувга эришилди.

“Туркистон-пресс”