2018-08-10 15:11:46

ХТВ “МЕНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯМ” КЎРИК-ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗМОҚДА

Халқ таълими вазирлиги томонидан иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида жорий йилда илк маротаба “Менинг инновацион ғоям” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад — ўқувчилар ўртасида фан ва техникани ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига мувофиқ техник воситалар ва компьютер технологиялари ишини ўрганишни ташкил этиш ҳамда улар ўртасида техник ижодкорликни ривожлантиришдан иборат.

“Менинг инновацион ғоям” кўрик-танлови икки босқичда ўтказилиб,  унинг ҳудудий босқичларида жами 1200 нафардан ортиқ ўқувчилар 3 минга яқин ижодий ишлар билан иштирок этди.

Мазкур кўрик-танловда “Баркамол авлод” болалар марказлари тўгарак аъзолари ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, бугун — 10 август куни Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да “Менинг инновацион ғоям” кўрик-танловнинг якуний республика босқичи бўлиб ўтади.

“Туркистон-пресс”