2018-08-10 15:18:51

ЭЛБЕК ШУКУРОВ ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМИ ЎРИНБОСАРИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Шукуров Элбек Ҳабибуллаевич Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Элбек Шукуров 1988 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 2009 йилда Тошкент давлат аграр университетини тамомлаган.

2013-2015 йилларда  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг аъзоси.

2017 йилдан буён Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган. 2017 йили “Дўстлик“ ордени билан мукофотланган.