2018-08-10 15:23:50

ПОЙТАХТДАГИ ТЎРТТА ТУМАН СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИДА БОШЛИҚ ЎЗГАРДИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг 2018 йил 8 августдаги буйруғига асосан Тошкент шаҳрининг тўртта туман давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

Ғиёс Дўсмухаммедов Тошкент шаҳар Яшнобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ғ.Дўсмухаммедов 1968 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи. 1999 йили Тошкент молия институтини тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1994 йилда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори вазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғи ўринбосари,  Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

Ғ.Дўсмухаммедов 2018 йил июнь ойидан буён Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Равшан Раимов Тошкент шаҳар Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Р.Раимов 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи-математик. 1998 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1999 йилда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларни солиққа тортиш бўлими давлат солиқ инспектори вазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғи ўринбосари,  Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 2017 йил октябрь ойидан буён Давлат солиқ қўмитаси бош бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шокирбек Исоқов Тошкент шаҳар Учтепа тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ш.Исоқов 1962 йилда туғилган, маълумоти олий, иқтисодчи. 1986 йили Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳар Сирғали тумани давлат солиқ инспекцияси савдо корхоналари ва хизмат кўрсатиш тармоқларини назорат қилиш бўлими давлат солиқ бош инспектори вазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи, инспекция бошлиғи ўринбосари,  Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси давлат солиқ бош инспектори лавозимларида фаолият юритган.

Ш.Исоқов 2017 йил апрель ойидан буён Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар давлат солиқ бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Аловитдин Иноғомов Тошкент шаҳар Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

А.Иноғомов 1980 йилда туғилган, маълумоти олий. 2009 йили Тошкент молия институтини солиқлар ва солиққа тортиш йўналиши бўйича тамомлаган.

Солиқ органларидаги меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар Юнусобод туман давлат солиқ инспекцияси Бухгалтерия ҳисоби ва таъминоти бўлими 1–даражали ҳисобчи вазифасидан бошлаган. Кейинчалик туман давлат солиқ инспекцияси шўъба бошлиғи, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

А.Иноғомов 2018 йил март ойидан буён Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Фото: “Газета.uz