2018-08-10 15:41:14

ТУРИСТИК СОҲАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ ҲАМКОРЛИК

9 август куни Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов мамлакатимизга ташриф буюрган Жанубий Кореянинг Land Master компанияси президенти Бэ Санг Рон билан учрашди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур компания 25 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиб, Тошкентда янги гольф майдони барпо этиш шуғулланади. Шунингдек, Жанубий Корея компанияси юртимизнинг тоғли туманларида, миллий паркларда ва қишлоқ ҳудудларида туризм инфраструктурасини ривожлантириш, жумладан, кўчма дала ҳовли ва меҳмонхона турар-жойлари қуришни режалаштирган.

Маълум бўлишича, янги гольф-клуб лойиҳаси айни пайтда ишлаб чиқиш жараёнида турибди.

“Туркистон-пресс”