2018-08-10 16:00:41

СИРТҚИ ТАЪЛИМ УЧУН ТЕСТ СИНОВЛАРИ 17-20 АВГУСТ КУНЛАРИ ЎТКАЗИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 30 июлдаги 4-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 2018 йил 20 августдан бошлаб ўтказилиши белгиланган эди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, тест синовлари Қурбон ҳайитига тўғри келиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида тест синовлари 17-20 август кунларига кўчирилди.

2018-2019 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига қабул квотаси 14 минг 50 та қилиб белгиланган. Абитуриентлар томонидан 135 минг 280 та аризалар топширилган.

Тест синовлари адолатли ва шаффоф бўлиши учун кузатув камералари, шахсни идентификациялаш қурилмалари билан жиҳозланган 57 та катта сиғимли биноларда ўтказилади.

Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 17-18 август кунлари шу кунларда тест синови ўтказилаётган биноларда, Тошкент шаҳрида 17-20 август кунлари ўтказилади. Бинолар манзилларини Давлат тест маркази сайти орқали билиб олишингиз мумкин.