2018-08-10 16:09:18

ПРЕЗИДЕНТ ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАДИ

Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Шайхонтоҳур туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид лойиҳалар билан танишди.Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

Туманнинг Оқлон маҳалласида бўш турган жойда технопарк ташкил этиш лойиҳаси улардан бири. Тижорат банклари иштирокида бу ерда тўқимачилик маҳсулотлари, тайёр кийим-кечак ва спорт товарлари ишлаб чиқарадиган корхоналар ташкил этиш режалаштирилган.  Бу маҳалладаги хотин-қизлар ва туман ёшларини иш билан таъминлашда муҳим омил бўлади.

Шу ерда енгил саноат тармоғига инвестициялар жалб этиш, замонавий уй-жойлар қуриш, тиббий диагностика маркази ва мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, асални қайта ишлаш ва қадоқлашни йўлга қўйиш бўйича режалаштирилган лойиҳалар намойиш этилди.

Давлатимиз раҳбари саноатни инновацион ривожлантириш, хорижий тажрибани ўрганиб, маҳсулдорлик ва рақобатдошликни ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Тадбиркорларнинг инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлади.

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.