2018-08-14 13:02:40

ЖАЛОЛИДДИН РАҲИМОВ “UZINFOCOM”ГА БОШ ДИРЕКТОР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

Жалолиддин Раҳимов Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор — «UZINFOCOM» МЧЖга бош директор этиб тайинланди.

Жалолиддин Раҳимов аввал ҳам узоқ муддат «UZINFOCOM» марказини бошқарган. У 2005—2012 йилларда марказ директори бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий лойиҳа бошқаруви агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «UZINFOCOM» компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази негизида давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор ташкил қилинган эди.

“Туркистон-пресс”