2018-08-14 13:27:52

НАВОИЙДА “ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ” ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Навоийда мустакиллигимизнинг йигирма етти йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” танлови вилоят босқичи ғолиблари ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу танлов мамлакатимизда яшаб ижод қилаётган барча қалам аҳли, шоир, ёзувчилар, журналистлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, кино, фото, рангтасвир, дизайн санъати вакилларининг ижтимоий-маънавий интилишларини синовдан ўтказишга йўналтирилган ўзига хос маҳорат мактаби ҳисобланади.

Номинациялар бўйича ғолибликни қўлга қиритган ижодкорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Тадбир давомида вилоят Маданият бошқармаси қошида фаолият кўрсатаётган “Наво” ашула ва рақс ансамбли хонандалари Бобомурод Холов, Насиба Йулдошева, Шоҳрух Явқочев, Камола ва Сабина Қодировалар ижросидаги Ватанни тараннум этувчи ва шўх куй-қўшиқлар томшабинларга манзур бўлди.

“Туркистон-пресс”