2018-08-15 14:39:00

ЎЗБЕКИСТОНДА БЕЛАРУСЬ КОМПАНИЯСИ ИШТИРОКИДА ВЕЛОСИПЕДЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ

Беларуснинг “Мотовелозавод” МЧЖ компанияси Ўзбекистонда велосипед ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Бу ҳақда Беларусь телеграф агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда қайд қилинишича, корхона Андижон вилояти ҳокимлиги билан вилоят ҳудудида велотехника ишлаб чиқаришни ташкил этиш ниятида келишувга эришган.

Маълум бўлишича, томонлар биринчи навбатда велосипед ишлаб чиқаришни бошлайдиган қўшма корхона ташкил келажакда эса корхонада мотоцикллар ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилади.

Томонлар ташкил этилаётган корхонага Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги бошқа қўшма корхоналар учун ўрнатилган имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тўғрисида ҳам келишиб олган.

Фото: varlamov.ru