2018-08-15 14:40:02

ЮРТИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ЧЕГИРМАЛАРИ

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Ўзбекистон мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун чегирмалар тақдим этади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манба хабарига кўра, мазкур чегирмалар 31 августдан 4 сентябргача бўлган даврда амалга оширилувчи маҳаллий рейслар учун амал қилади.

Унга кўра, якка ҳолда учувчи йўловчилар учун 30 фоизлик чегирма тақдим этилади. Сайёҳлик гуруҳлари (5 ва ундан ортиқ киши), мактаб ўқувчилари, талабалар, давлат идораларининг  махсус ўқув курслари тингловчилари учун - 40 фоиз.

50 фоизлик чегирмалар оилалар (2 ва ундан ортиқ киши), пенсионерлар, ногиронлиги бўлган шахслар, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва Чернобиль фожиасининг оқибатларини тугатиш ишларида қатнашганлар учун тақдим этилади.