2018-08-15 15:30:08

ФУТБОЛ. ОСИЁ ЎЙИНЛАРИНИ ЙИРИК ҒАЛАБА БИЛАН БОШЛАДИК

Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларидаги илк учрашувини ўтказди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Дастлабки баҳсда терма жамоамизга Бангладеш терма жамоаси рақиблик қилди. Учрашув футболчиларимиз устунлиги остида кечди ва якунда йигитларимиз 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Осиё ўйинлари. «B» гуруҳи. 1-тур.

Ўзбекистон – Бангладеш 3:0

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев 24, Достон Ҳамдамов, Икром Алибоев 67.

Футболчиларимиз гуруҳ босқичидаги иккинчи ўйинни 16 август куни Қатар терма жамоасига қарши ўтказадилар. Учрашув «Пакансари» стадионида Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.