2018-08-17 12:37:30

«TOSHKENT» ТЕЛЕКАНАЛИГА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ

Жорий йилнинг 16 август куни Ўзбекистон МТРК катта мажлислар залида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раҳбарияти «Toshkent» телеканали жамоаси билан навбатдан ташқари йиғилиш ўтказди.Бу ҳақда “Халқ сўзи” онлайн хабар берди.

Йиғилишда Ўзбекистон МТРК раҳбарияти томонидан тизимда олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги истиқболли режалар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, «Toshkent» телеканалида эфирга узатилаётган кўрсатув ва эшиттиришлар ҳақида танқидий-таҳлилий фикрлар ҳамда мавжуд телерадиодастурларнинг кўримлилигини ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. «Toshkent» телеканали директори лавозимига Абдусаматов Абдумўмин Абдурашидович ва унинг биринчи ўринбосари лавозимига Алиева Татяна Асадуллаевна тайинланганлиги маълум қилинди.