2018-08-17 16:06:39

СИРТҚИ ТАЪЛИМ УЧУН ТЕСТ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

2018 йил 17 август кунидан ОТМларнинг сиртқи таълим шаклига тест синовларининг биринчи куни бошланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдухакимов маълум қилди.

Тест синовлари материаллари махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда тест синовларидан 1 кун аввал 16 август куни тест синовлари ўтказиладиган 52 та бинога етказилди.

Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00 да бошланди.

Тест синовларида 19 та олий таълим муассасаларининг 13 та таълим йўналишида 25 минг 754 нафар абитуриент иштирок этмоқда.

Тезкор маълумотларга кўра 1 минг 797 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 19 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.