2018-08-17 18:41:06

«АРТЕЛ» МАҲСУЛОТЛАРИ МЕҲМОНЛАРДА КАТТА ҚИЗИҚИШ УЙҒОТДИ

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги «Артел» заводига ташриф буюрди. Кондиционер, телевизор деталларини ишлаб чиқариш ҳамда йиғиш жараёнини кўздан кечирди.Бу ҳақда давлатимиз раҳбари Матбуот хизмати хабар берди.

Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон маҳсулотлари сифати ва нархи билан рақобатбардошлиги, хусусан, «Артел» техникалари Тожикистонда ҳам харидоргирлигини таъкидлади.

Завод маҳсулотларини Тожикистонга етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.